"Соғлом оила-соғлом жамият" тадбири ўтказилди.
Соғлом оила жамиятнинг бош бўғини ҳисобланади. Халқимизда оилага кичик бир жамият сифатида қаралиши ҳам бежизга эмас. Сабаби оилада тинчлик-ҳотиржамлик ҳукм сурса жамиятда ҳам осудалик бўлади. Қолаверса, жамиятга жамият учун қайғурадиган, ўзини унинг бир бўлаги сифатида деб қарайдиган ёш авлоднинг тарбияси ҳам, энг аввало, оиладан бошланади. Шу муносабат билан Амударё туманида “Оила” илмий- амалий тадқиқод маркази туман бўлими томонидан 30-сонли мактабда “Соғлом оила - соғлом жамият” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ёш оилаларнинг ўзлари ва фарзандлари саломатлигига эътибор қаратиш ва оилада соғлом муҳитни яратиш юзасидан маслаҳатлар берилди ва қандай қилиб соғлом ҳаётни таъминлаш кераклиги ва бунинг учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақидаги саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Тадбирдан сўнг марказ раҳбари Гулшод Юсупова ўзи таҳсил олган мазкур мактабга китоблар совға қилди.
Шунингдек Г.Юсупова ўзи тарбияланган 7-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳам совға тариқасида китоблар топширди.


▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶