Депутатдан мактабга туҳфа
Ҳозирда президентимиз томонидан ташкил қилинган ва бутун республикада кенг миқёсда ўтказилаётган раҳбар ходимларнинг ўзлари ўқиб кетган мактабларга китоб совға қилиш аксияси энг оммалашаётган тадбир бўлаяпти. #китобчелленге ёки #китобтуҳфа каби аксиялар ёшларга билим улашиш йўлида кутубхоналарни турфа китоблар билан тўлишига ҳисса қўшмоқда. Амударё туманида ҳам бундай аксиялар жуда кўп ўтказилиб, шулардан бири 40-сонли мактаб директори, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Санобар Хўжамуродова мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган мактабларга китоб улашиш аксияси доирсида ўзи таълим олган 26-сонли мактаб кутубхонасига бадиий ва илмий асарларни ўз ичига олган китоблар жамланмасини совға қилди. Қолаверса, ўқувчиларга билимларни чуқур эгаллаб ватанга фидойи, келажакда яхши касбни эгаллаб, юрт равнақига ҳисса қўшадиган инсон бўлиб етишишлари ҳақида ўз маслаҳатларини бериб ўтдилар. Мактабга берилган эътибор ҳамда бир-биридан қизиқарли ва фойдали бўлган китоб туҳфаси учун мактаб маъмурияти ва ўқувчилар Санобар Хўжамуродовага ташаккур билдирдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶