ЭНГ ЯХШИ СОВҒА – КИТОБ!
Китоблар инсон маънавиятини юксалтиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади. Шу боисдан ҳам умумтаълим мактаблари, маҳалла фуқаролар йиғинлари кутубхоналарини бойитиш, аҳолини, айниқса, ёшларни китоб мутолаасига кенг жалб қилишга эътибор кучаймоқда.
Яқинда “Mohidil Shifo med” хусусий клиникаси раҳбари, шифокор Зулхумор Маматқулова турмуш ўртоғи, тиббиёт фанлари номзоди Олимбой Ҳалимов таълим-тарбия олган 21-сонли умумтаълим мактабига 115 та бадиий асарлар тақдим этди. Бу китобларнинг деярли барчаси ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган, юқори синфга қўшимча ўқиш учун тавсия қилинган адабиётлар бўлганлиги билан ҳам барчани қувонтирди.
- Бу китобларни ўқувчилар ўқиб, билимли, шуури юксалса, мен жуда хурсанд бўламан, - деди Зулхумор Маматқулова китобларни топширар экан.

Китоб совға қилиш маросими мактабда байрам тусини олди. Тадбирда иштирок этган ўқитувчилар, фахрийлар Олимбой Ҳалимовдек собиқ ўқувчиси билан доимо фахрланиши, мактабдан айни кунда ҳам умидли ёшлар етишиб чиқаётганини таъкидлашди. Мактаб маъмурияти О.Ҳалимов ва З.Маматқуловаларга бу хайрли иши учун чуқур миннатдорчилик билдирди.
О.PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶