“АМИР ТЕМУР – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ”
Барлос улусига мансуб, ўз даврининг маърифатпарвари, илм аҳли ғамхўри ва ҳомийси бўлган Муҳаммад Тарағай ўғли Амир Темур ибн амир Тарағай ёшлигидан риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини чуқур ўрганган, жисмоний имконияти жуда ҳайратланарли даражада юқори эди. У сиёсат майдонига кириб келган вақтда Мовароуннаҳр мўғуллар истибдоди остида бўлиб, шаҳар-қишлоқлар вайронага айланган, оддий халқнинг ҳаёти жуда ачинарли эди. Амир Темур Мовароуннаҳрни озод қилиш учун Мўғулистон ҳукмдори Туғлуқ Темурхон ва унинг ўғли Илёсхўжага қарши курашиб, ғалаба қозонди, озод этилган Мовароуннаҳр тахтининг соҳиби бўлди ва Самарқандни пойтахт қилиб белгилади.
Амир Темур тахтга ўтиргач, Чиғатой улусининг барча ерларида – Сирдарёнинг қуйи ҳавзасидаги ерларда, Тошкентда, Фарғона водийсида, Хоразмда ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Шунингдек Эрон, Ироқ, Закавказье мамлакатлари, Ҳиндистон, Олтин Ўрда ваТуркия билан бўлган жангларда ғолиб чиқиб, салтанат ҳудудини шарқда Хитой деворига қадар, ғарбда – Ўрта ер денгизига, жанубда эса Ҳиндистон чегараларига қадар кенгайтирди, майда феодал ҳукмронликларга барҳам бериб, сиёсий-иқтисодий қувватли, марказлашган давлат ташкил этди, ўз ҳудудида адолат ўрнатди.
Шу боисдан ҳам ҳар йили буюк бобокалонимиз туғилган кун – 9 апрель бутун мамлакатимизда кенг нишонланади, халқимиз олдидаги беқиёс хизматлари тилга олинади.
Мазкур сана туманимиз умумтаълим мактабларида ҳам муносиб нишонланмоқда.
6 апрель куни 16 сонли умумтаълим мактабида “Амир Темур – ғуруримиз, фахримиз” деб номланган адабий кеча бўлиб ўтди.
Кечада мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Маърифат Ражабова Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида маъруза қилди. Ўқувчилар бобокалонимизга бағишланган шеърлар ўқидилар, ҳаётига доир саҳна кўринишлари ижро этдилар. Тадбир ўқувчиларнинг А.Темур ҳаётини янада чуқур ўрганишларига хизмат қилди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶