Жамият
👁 518
ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА “ҚИЗЛАРЖОН” КЛУБИ АЪЗОЛАРИ УЧУН СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ

Яқинда туманимиздаги “Дарёбўйи” маҳалла фуқаролар йиғини мажлислар хонасида ҳудуддаги 65-сонли умумтаълим мактаби “Қизларжон” клуби аъзолари учун кийиниш ва муомала маданиятини шакллантириш, одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, оила ва жамиятда ўз ўрнини топиши учун кўникма ва маънавий етуклигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида суҳбат ўтказилди. Тадбирда психолог ўқитувчи Дилноза Шомуродова, маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Гулжамила Қурбонбоева, шунингдек, Барно Тиловбоевалар кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузалар қилдилар.
Маърузалар юзасидан “Қизларжон” клуби аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жонли мулоқот тарзида қизиқарли ўтган тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга жавоблар олдилар.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶