ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши ташаббуси билан ободонлаштириш акцияси ўтказилмоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Амударё туман Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган “Ёшлар ободонлаштириш акцияси” доирасида якка-ёлғиз, меҳнатга лаёқатсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уйлари атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

16 апрель куни “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3-сонли бошланғич партия ташкилоти етакчиси Ш.Мадримовнинг 3-сонли Амударё академик лицейнинг 50 нафардан зиёд ўқувчилари билан биргаликда кўзи ожизлар жамияти биноси атрофида ободонлаштириш ишларини амалга оширгани шундай хайрли ишлардан бириси бўлди.
Жойларда бошланғич партия ташкилотлари томонидан ёшлар иштирокида амалга оширилаётган шу каби хайрли ишлар ёшларда маънавий иммунитетни, инсонийлик, меҳр-мурувват туйғуларини шакллантиришда муҳим омил бўлаётир.
ЎзМТДП туман Кенгаши ташаббуси билан бошланган “Ёшлар ободонлаштириш акцияси” давом этаяпти.
Ю.Ўринбоева, ЎзМТДП туман Кенгаши
етакчи мутахассиси, ижрочи котиб.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶