Жамият
👁 502
КИТОБ СОВҒА ҚИЛИШ АНЪАНАСИ 38-МАКТАБДА ДАВОМ ЭТДИ
Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшларини китоб мутолаасига кенг жалб қилиш, уларни ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг, жаҳон адабиётининг нодир намуналарини ўқишларига имконият яратиш мақсадида таълим муассасалари собиқ ўқувчиларининг ўзи ўқиган мактабига ўзи ўқиган бадиий асарларини совға қилиши яхши анъанага айланиб бормоқда.

Шу йилнинг 17 апрелида 38 сонли мактабни 1988 йилда тамомлаган, айни кунда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 4 - сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилаётган подполковник Давронбек Болтабоев ўзи учирма бўлган таълим масканига келиб, ўқитувчилар жамоаси, ўқувчилар билан учрашди ва мактаб кутубхонасига ўзининг ўқиган китобларидан совға қилди.
О.PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶