Партия ғояси кенг тарғиб қилинмоқда
2019 йил 16 апрель куни НДПИ қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейидаЎзМТДП Амударё туман Кенгашининг Янгиобод МФЙдаги
№3-сонли бошланғич партия ташкилотининг 1 чорак фаолияти якунлари бўйича умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Янгиобод МФЙдаги №3-сонли бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамда туман ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда Янгиобод МФЙдаги №3-сонли Бошланғич партия ташкилотининг 1-чорак фаолияти якунлари тўғрисида Бошланғич партия ташкилоти раиси Шерзод Мадримовнинг хисоботи тингланди. У ўз ҳисобот маърузасида ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини баён этди. ЎзМТДП Уставининг III-IX бўлимларида белгиланган мезонларга мувофиқ партия аъзолик бадаллари тўлови миқдори ва тўлови тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига тўлиқ маълумот берди.

Йиғилиш сўнгида ЎзМТДП туман Кенгашининг VI Конференциясига партия аъзоларидан Шерзод Мадримов ва Исматулло Қурбонбоевлар делегат қилиб сайланди ҳамда партия аъзолари сафини кенгайтириш, партия ғоясини кенг тарғиб қилиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш масалалари муҳокама этилди.
Ю.ЎРИНБОЕВА, ЎзМТДП туман Кенгаши
етакчи мутахассиси, ижрочи котиб.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶