Халқ қабулхонаси мудири ўзи ўқиган мактабга китоблар ва спорт анжомлари совға қилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Ражабов туманнинг Қиличбой овули, Тошқалъа маҳалласидаги 8-сонли мактабда бўлиб, таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишди. Э.Ражабов ўқувчилар билан мулоқот қилиб, уларга мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берди.
Меҳмон мактаб кутубхонасида ҳам бўлиб, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, бадиий адабиётларга бой бўлган мазкур кутубхонага ўз ҳисобидан бадиий китоблар ҳадя қилди. Шунингдек, Э.Ражабов мактаб ўқувчилари фойдаланиши учун спорт анжомлари ва буюмларини ҳам совға қилди.

Учрашувда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари сўзга чиқиб, мактабнинг собиқ ўқувчисига совғалар учун миннатдорчилик билдирди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶