Энг яқин дўст – китоб

Туманимизда “Китоб совға қил!” акцияси давом этмоқда. Уйшин овулида туғилиб-ўсган ва овулдаги 18-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олган, айни пайтда Тўрткўл туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Инобат Жумабоева ҳам ўзи таҳсил олган илм даргоҳида ўқувчилар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Ўқувчи-ёшларга 60 дона турли номдаги жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини, шунингдек спорт анжомларини совға қилди.


Илмга чанқоқ ва китобсевар ёшлар билан бўлиб ўтган давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова ўз шахсий кутубхонаси ҳисобидан 20 та сара китобларни мактаб ўқувчиларига ҳадя этди. Китоб мутолаасининг аҳамияти, ёшлар маънавиятини юксалтириш бобомерос урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, энг яқин дўст – китоб мавзусидаги дилдан суҳбат ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶