Спорт
👁 630
Афғон урушида ҳалок бўлган Мурод Аннаев хотирасига бағишлаб турнир ўтказилди
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Афғонистон урушида ҳалок бўлган юртдошимиз Мурод Аннаев хотирасига бағишланган турнир ўтказилди. Спортнинг минифутбол тури бўйича ўтказилган мазкур турнирда 36-56-16-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва дўстона ўтган мусобақаларда 56-сонли мактабнинг минифутбол жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.
Бўлиб ўтган хотира турнирида Мурод Аннаевнинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ҳам иштирок этишди.
Хотира турнирига Мурод Аннаевнинг жияни Баҳодир Юсупов ҳомийлик қилди ва ғолиб спортчи-ёшларга ўз совғаларини топширди.
Р.Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶