Амударёлик ёш ошпаз Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган танловда 3-ўринни эгаллади
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг халқаро меъёрлар асосида касб эгаллашлари ва етук мутахассис бўлиб етишишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қўшма қарори асосида ёшлар ўртасида турли номинациялар бўйича “Энг яхши касб эгаси” кўрик-танлови ўтказилиши белгиланган эди.
4 май куни 40-сонли МТМда “Ошпазлик иши” номинацияси бўйича 18-25 ёшгача бўлган ошпазлар ўртасида ўтказилган танловнинг туман босқичида амударёлик МТМ ошпази Роҳатой Давлатбоева фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг кейинги босқичига йўлланма олган эди.
Ёш ошпаз Р.Давлатбоева танловнинг 7 май куни Нукус шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам фаол иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶