Туманда 64 та объект ҳамда 69 та фуқаролар хонадонлари техник қўриқлаш пункти томонидан қўриқланмоқда
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отряди техник қўриқлаш пункти томонидан 64 та объект ҳамда 69 та фуқаролар хонадонлари ишончли қўриқланиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрь кунги “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси таъминланмоқда.
Шунингдек, туман ҳудудидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими муассасалари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, компьютер хоналари, мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа объектларда ҳамда соғликни сақлаш тизимларида, кўп қаватли уйларда, фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланмоқда. Ўзгалар мулкининг талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик, барча турдаги жиноятларнинг олдини олиш ва назорат қилиш мақсадида тумандаги 1-алоҳида отряд томонидан объектларни қўриқлаш-ёнғиндан хабар берувчи воситалар, видео-кузатув мосламалари билан жиҳозлаш юзасидан режа-дастурлар ишлаб чиқилди. Қўриқланаётган кўплаб объектларда кузатув камералари, замонавий автоматлаштирилган қўриқлаш тизимлари ўрнатилди. Отряд ходимлари ўзларига ишониб топширилган объектларда хавфсизликни таъминлаш, уларни ишончли қўриқлашни амалга ошириш мақсадида барча имкониятларни ишга солмоқдалар. Шу боисдан ҳам қўриқлаш учун ишониб топширилаётган объектлар сони тобора ортиб бораяпти.
Қидирнияз ҚАННАЗАРОВ, ҚР Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отряди ТҚП бошлиғи, лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶