МЕНИНГ БОБОМ УРУШ ФАХРИЙСИ ЭДИЛАР
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бизнинг хонадонимизда ўзгача руҳда нишонланади: барча фарзандлар, невара, чеваралар йиғилишиб, бобом Насрулла Абдиевни, бувим Саодат Абдиевани эслаймиз, ҳақларига дуо қиламиз.
Бобом Қангли овулида савод-ли кишилар хонадонида дунёга келган эканлар. Катта ҳовлида тўрт ака-ука оиласи бирга яшашган. Бобом 13-14 ёшларида оталарини эшонлар авлоди, дея молмулкларини мусодара қилган, ўзларини тазйиқ остига олишгани учун Туркманистон Республикаси ҳудудига кўчиб ўтган эканлар. Бобом у ерда ўқиб, савод чиқарган. 1942 йилда Иккинчи жаҳон урушига кетиб, 1944 йилда ярадор бўлиб қайтиб келганлар, юксак жанговар қобилияти ва жангларда кўрсатган матонати учун қатор орден, медаллар олганлар.
Бобом 1969 йилда яна ўзимизнинг овулимизга оиласи билан қайтиб, шу ерда қариндошларимиз қуршовида умргузаронлик қилганлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб, 1996 йил муқаддас ҳаж зиёратига боришга ҳам муяссар бўлдилар, 83 ёшида 2003 йилда дунёдан ўтдилар.
Фарзандлари, невара-чевараларига меҳрли, одамохун ва жуда инсоф-диёнатли, илмли бўлган бобомни бизгина эмас, бутун овулимиз одамлари яхши кўришар эди. Ҳожи бобомиз, бувимизни доимо кўнглимизда сақлаб, ҳақларига дуолар қилиб яшаймиз.
А.НАСИРУЛЛАЕВ, туман Мактабгача таълим бўлими методисти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶