БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
Миллий ҳуқуқий тизимимизда бола ҳуқуқларига оид қонунлар алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистонда ушбу соҳада 100 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар татбиқ этилди.
Сўнгги йилларда БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини инобатга олган ҳолда, қарийб 20 та қонун қабул қилинди. Бундан ташқари, Оила кодекси, Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси, Жиноят ижроия кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан сўнг, Ўзбекистон парламенти ратификация қилган биринчи мажбурий халқаро-ҳуқуқий шартнома – Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциядир. Ушбу Конвенцияни жаҳон болаларининг ўзига хос халқаро Конституцияси дейиш мумкин. Ўзбекистон бола ҳуқуқларига оид ўндан ортиқ халқаро шартномаларга ҳам қўшилган.
Юртимизда болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг қамровли эзгу ишлар изчил давом эттирилиши билан бирга янги, янада юксак босқичга кўтарилмоқда. Шу қаторда жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилингани айни йўналишдаги ислоҳотларнинг узвий ва қатъий, изчил ва босқичма-босқич асосда давом этаётганининг ёрқин тасдиғидир.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур Қарор болалар ҳимоясига қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.
Айтиш мумкинки, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси янада кучайтирилиши, бу борадаги қонунчиликнинг такомиллаштирилиши баркамол, жисмоний ва руҳий соғлом авлод тарбияланишига, жамият равнақига ҳисса қўшадиган инсонлар вояга етишига хизмат қилади.
Азиз Қурбониёзов, туман ИИБ бошлиғининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶