ТОК-ШОУДА АМУДАРЁЛИК ЁШ ОИЛА ҒОЛИБ БЎЛДИ
Жорий йилнинг 13 май куни Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида «15 май – Халқаро оила куни»га бағишлаб, университетнинг ёш оилали талаба-ёшлари ўртасида «Мустаҳкам оила – жамият пойдевори» шиори остида «Kелин-куёвлар» ток-шоуси ўтказилди.
Унда 10 та факультетдан оилали талабалар қатнашдилар.
Мамлакатимизда соғлом оилани шакллантириш, оилада юксак маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ёш келин-куёвларни оилага тайёрлаш, оила манфаатларини ҳимоялаш, соғлом фарзанд ўстириш, тарбиялаш ва вояга етказишга ҳисса қўшиш мақсадига хизмат қилувчи тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова қатнашди.
Ток-шоуда ёш оилали келин-куёвларнинг ўзаро чаққонлиги, зийраклиги, оила мустаҳкамлигига эришиш борасидаги билимлари синовдан ўтказилди.
Kелин-куёвлар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Тадбир якунида номинациялар бўйича танлов ғолиблари аникланди ва ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ток-шоуда Амударё туманининг Ўрта қалъа овулидан Каримовлар оиласи “Энг замонавий ёш оила” номинацияси ғолиби бўлди. Ҳозирги кунда Ҳаким Каримов ва Наргиза Кенгесбаевалар Қорақалпоқ давлат университети табиатшунослик факультети география йўналиши 3-курс талабаси. Ёш оила нафақат университетда, балки туманимиздаги Ўрта қалъа овулида ҳам энг намунали ёш оилардан ҳисобланади.
Отабек РАҲИМБАЕВ, ҚҚДУ талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶