Ёш спортчилар бокс бўйича Халқаро турнир ғолиби бўлди
Хўжайли туманида спортнинг бокс бўйича Халқаро турнир ўтказилди.
4-18 май кунлари бўлиб ўтган турнирда Тожикистон, Олмаота, Отров, Чимкент, Ангрен, Самарқанд ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг терма жамоалари иштирок этди. Турнир мусобақалари 11-14 ёшдаги спортчилар ўртасида бўлиб ўтди.
Қизғин давом этган мусобақаларда бокс бўйича мураббий Н.Қипчоқбоевдан жанг усулларини мукаммал ўрганган маҳоратли ёш спортчилар ҳам қатнашдилар ва улардан А.Ўрозбоев 54 кг. вазн тоифасида 1-ўринни, И.Ўрозбоев 40 кг. вазн тоифасида 2-ўринни, С.Маматсолиев 46 кг. вазн тоифасида 3-ўринни, Х.Бозорбоев ҳам 66 кг. вазн тоифасида 3-ўринни эгалладилар.
Ғолиб спортчилар медаль, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.
Ҳамида Ражабова, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби катта тренери.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶