17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 06:15
Жамият 👁 763

Туман ҳокимлиги 49 та фуқаролар йиғинларига компьютерлар ва принтерлар совға қилди

Туман ҳокимлиги 49 та фуқаролар йиғинларига компьютерлар ва принтерлар совға қилди

Жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови барча жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам уюшқоқлик билан, демократик тамойиллар асосида ўтказилди. 24 май куни туман ҳокимлигида сайлов якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тажибой Романов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ҳодимлари, муассаса-корхона ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш раислари, котиблари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар қўмитаси мутахасислари иштирок этдилар.

Тадбирда туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб сайлов якунлари тўғрисида тўхталиб ўтди. Туманимиздаги 49 та фуқаролар йиғинидаги сайловларда жами рўйхатга олинган 15 минг 265 нафар вакилларнинг 13 минг нафардан ортиғи, яъни 85 фоиздан кўпроғи бевосита сайлов жараёнида иштирок этди. Демократик тамойиллар асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловларда 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг 32 нафари янгидан сайланди. 17 та фуқаролар йиғинлари раислигига эса илгари шу лавозимда ишлаб келаётган номзодлар сайланди. Фуқаролар йиғинлари раисларининг 7 нафари аёллардир.

Йиғилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тажибой Романов сўзга чиқиб, Амударё туманида сайловлар намунали тарзда ўтказилиб, унда фуқаролар ўз маҳалласининг келажаги учун уюшқоқлик билан иштирок этиб, муносиб номзодларга овоз берганликларини таъкидлаб ўтди ва сайловни ташкил қилиш, уни ўтказишга кўмаклашган барча масъулларга миннатдорчилик билдирди.

Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари ўз сўзида янги сайланган фуқаролар йиғини раисларига миннатдорчилик билдирди ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлнмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Аширбой Қўшаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан ушбу лавозимга туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган Болтабоев Баҳодир Бозорбоевичнинг тайинлангани ҳақидаги буйруқни ўқиб эшиттирди. Тажибой Романов Баҳодир Болтабоевнинг келгусидаги фаолиятига омад тилади.

Шунингдек, йиғилишда Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Ражабова сўзга чиқиб, сайловларда унга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва фуқаролар йиғинлари раислари олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Йиғилишда сайловда фаол иштирок этган масъулларга фахрий ёрлиқлар топширилди ва фуқаролар йиғинларида замон талаблари асосида иш ташкил қилиш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида туман ҳокимининг ташаббуси билан 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига компьютер жамланмаси ҳамда принтер совға қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019