ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИ ЯКУНЛАНДИ, РАИС МАСЛАҲАТЧИЛАРИ, ЎРИНБОСАРЛАРИ САЙЛОВИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Туманда жами 49 та фуқаролар йиғинлари фаолият юритмоқда. Ушбу 49 та фуқаролар йиғинларида жами 195 200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шуларнинг 117 09 нафари сайлов ёшидаги аҳоли ҳисобланишади. Туман фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясининг йиғилиш қарори билан ушбу сайловчиларнинг 12 фоизидан кам бўлмаган миқдорида, жами 15265 нафари вакил сифатида май ойида бўлиб ўтган сайловда қатнашиши белгиланган эди.
Сайлов якунларига кўра, жами 15265 нафар сайловчиларнинг 13027 нафари, яъни 85,3 фоизи сайловда қатнашдилар. Бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра, 49 нафар фуқаролар йиғинлари раисларининг 32 нафари янгидан сайланган бўлса, 17 нафари амалдаги раислардир. Шунингдек, 49 нафар раисларнинг 7 нафари хотин-қизлар ва 3 нафари халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидир.
Сайланган раисларнинг 15 нафари ўқитувчи, 2 нафари иқтисодчи, 16 нафари мухандис, 2 нафари ҳуқуқшунос ҳамда 14 нафари бошқа мутахассисликлар бўйича малакали ходимлардир.
Сайланган раисларнинг 44 нафари ўзбек ва 4 нафари қозоқ ҳамда 1 нафари қорақалпоқ миллатига мансуб фуқаролар ҳисобланади.
Шу йилнинг 20 май кунида тумандаги барча фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловлари муваффақиятли якунланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасида: “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди”, деган норма белгиланган. Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 18 май санасидан 1 июнгача барча фуқаролар йиғинларида кейинги вакиллар йиғилишлари ўтказилмоқда.
Ушбу йиғилишларда, саноқ комиссиясини сайлаш, фуқаролар йиғини масъул котибини тасдиқлаш, фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)ни, шунингдек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиларини, тафтиш комиссиясини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ҳамда фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш масалалари кун тартибида кўриб чиқилмоқда.
Б.БОЛТАБОЕВ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶