Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун семинар-тренинг ўтказилди
Давлат талаблари ва “Илк қадам” вариатив ўқув дастурини амалиётга татбиқ қилиш мақсадида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.
15-июнь куни тумандаги “Аму қуёши” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган семинар-тренингга Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги масъул ходимлари Равшан Идрисова ва Замира Ережепова бошчилигидаги “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ва “Илк қадам” ўқув дастури асосида малака ошириб келган 30 нафар илғор педагоглардан ташкил қилинган тренерлар ташриф буюришди. Улар 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда машғулот ўтказишди. Машғулотларда тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг 210 нафар тарбиячилари қатнашишди.


Семинар-тренингда асосан “Илк қадам” ўқув дастурини амалиётга татбиқ этиш, давлат талабларининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлигининг 183-сонли буйруғи асосида тарбиячиларнинг иш ҳужжатларини юритиш бўйича кенг қамровли тушунчаларни берилди. Тарбиячилар бу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Мулоқот тарзида ўтган семинар-тренинг қизиқарли тафсилотларга бой бўлди.

Д.Абдураҳмонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶