Жамият
👁 445
Ўқув курсни якунлаган қизлар “Тамара-Феруза” хусусий корхонасига ишга жойлаштирилди
Республика ёшлар маркази туман бўлинмасида ташкил қилинган тикувчилик тўгарагининг ўқув курсида аёл-қизларга ҳунар сирлари ўргатилди. Уч ой давомида тўгарак аъзолари тикувчиликни мукаммал ўрганиб олишди.
Уларга тўгарак раҳбари Тамара Юсупова аёллар, болалар ва эркаклар учун мавсумий либосларни бичиш, андоза олиш, тикиш кабиларни тўлиқ ўргатди. Ўқув курсини якунлаган 20 нафар қизлар Ёшлар маркази туман бўлинмаси кўмаги билан “Тамара-Феруза” хусусий корхонасига ишга жойлаштирилди. Қизларга ишга жойлашганлиги муносабати билан корхона раҳбари томонидан “Меҳнат дафтарча”лари тарқатилди.
Корхонага ишга жойлаштирилган тикувчи қизлар шу кундан ишни бошлаб юборишди.
Д.Абдураҳмонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶