Жамият
👁 559
ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАPШИ КУPАШ ТАPҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ
26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан шу йил 26 июнь куни туманимизнинг Бўзёп овулида "Гиёҳвандлик аср вабоси" шиори остида "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" деб номланган давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида овул аҳолиси, фаоллари иштирок этдилар. Улар дастлаб овул оқсоқоли М.Ешчанов, ҳудуд шифокори О.Адилбоев, профилактика инспектори Ж.Ажимов, 10 сонли мактаб бошланғич хотин- қизлар ташкилоти раиси ,У. Ўрозимбетоваларнинг гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, инсон умрига зарарлари ва қонунчилигимизда гиёҳванд моддалар истеъмоли, савдоси, сақлаш учун белгиланган қонуний чоралар ҳақидаги маърузаларини тингладилар.
Тадбирда кун тартибидаги мавзу юзасидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.
О.PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶