“РАДИОЖУРНАЛИСТ БЎЛИШИМГА САЪДУЛЛА АКА САБАБЧИ БЎЛГАН”
Мен 1978 йил 27 июнда Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг (у пайтда телерадио қўмитаси деб юритиларди) радио бўйича Амударё туманидаги махсус мухбири вазифасига тайинландим. Менинг бу ишга жойлашишимда 1967 йилдан эътиборан ўзаро ҳамфикр, ака-ука, дўст тутинган Саъдулла ака Хўжаниёзовнинг хизматлари катта. У бевосита бош-қош бўлиб, зарур ҳужжатларни тайёрлатиб, қўмитага вакант ўринга тавсия қилинишимда яқиндан ёрдам берди. Негаки, 1967 йилдан бошлаб собиқ “Амударё ҳақиқати” газетасида мақолаларим чиқиб турарди. Ишга олишда мана шулар эътиборга олинди. Дипломимга кўра, аслида тарих фани ўқитувчиси бўлишим керак эди. Аммо устозим ва дўстим Саъдулла ака Хўжаниёзовнинг чорлови ҳамда бевосита маънавий ва амалий ёрдами туфайли мана қирқ бир йилдан буён радиожурналист бўлиб элимга хизмат қилмоқдаман. Бунинг учун устозим ва дўстим Саъдулла ака Хўжаниёзовдан бир умрга миннатдорман. Бу киши ажойиб элпарвар инсон. Унинг юксак инсонийлик фазилатларини ҳамма вақт қадрлайман. Айниқса, унинг бевосита ёрдами туфайли туманимизда жуда кўп ёш ижодкорлар ва журналистлар етишиб чиқди.
Устознинг ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодий парвозларига қанот бағишлаш борасидаги хайрли ишлари кўп. Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир, устоз Саъдулла ака Хўжаниёзовни шогирдлари энг кўп журналист, дея баралла айта оламиз.
Устоз! Ҳамиша бор бўлинг, соғ-у саломат бўлиб, узоқ умр кўринг, касб байрамингиз қутлуғ бўлсин!
Қобул ШОМУРОДОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶