ЁШЛАP КУНИ БАЙPАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
30 июнь куни Амударё тумани марказидаги Истироҳат боғида ёшлар байрами тадбири бўлиб, унда туман ёшлари вакиллари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ва туман маданият бўлими масъул ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуаси бўйича туман ҳокими ўринбосари Алишер Юлдашевлар сўзга чиқишиб, ёшларни байрамлари билан қизғин муборакбод этдилар.
Шундан кейин туман раҳбарлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ташкил этилган кўргазмани кўздан кечирдилар. Ёшлар куни байрами тадбирида туман ҳокими С.Йўлдашев бир гуруҳ фаол ёшларга “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғаларини топширди.
Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда туман маданият бўлими томонидан катта байрам концерти ташкил этилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶