КИТОБХОН ЁШЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Глабаллашув жараёнида ёшларни етук, маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг онгида бадиий асарлар мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш, асарда баён қилинган боқеа ҳодисаларни талқин этиш, асар воқеаларини таъсирчан услубда етказа олиш маҳоратини шакллантириш, ўзлари ўқиган асарлардан ижобий ва ҳаётий хулосалар чиқариш кўникмасини ҳосил қилиш мақсадида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти, ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” грант лойиҳаси доирасида таълим муассасаларининг ўқувчи-ёшлари ўртасида “Мен ўқиган асар” мавзусида иншолар танлови ўтказилган эди.
Танлов ташкилотчилари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танловга келган иншолар кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосаларига кўра, 1-ўрин 11-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Севара Ўрозбоевага насиб этди. 30-сон мактаб ўқувчиси Ирода Бекимбетова 2-ўрин ғолиби бўлди. 22-мактаб ўқувчиси Умида Ердошева ёзган иншо эса 3-ўринга муносиб кўрилди.
“Мен ўқиган асар” иншолар танлови ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Ўқувчи-ёшларда китобга бўлган эътибор ва қизиқишни кучайтириш, китоб ўқиш маданиятини шакллантириш, оилавий китоб ўқиш анъанасини оммалаштириш, оилаларда, таълим муассасаларида кутубхоналар ташкил этишни тарғиб қилиш, оилавий китобхонликни кенг оммалаштириш орқали китобхон ёшлар сафини янада кенгайтириш мақсадида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” грант лойиҳаси режасига мувофиқ “Китоб – маънавият сарчашмаси” мавзусида мақолалар танловини эълон қилган эди.
Танлов давомида таҳририятимизга таълим муассасалари ўқувчилари, шунингдек қизиқувчи ёшлар томонидан юқоридаги мавзуда ўнлаб мақолалар келди. Таҳрир ҳайъати аъзолари танлов талабларига муносиб деб тан олинган мақолалар муаллифлари орасидан ғолибларни аниқлади. Унга кўра, “Китоб – маънавият сарчашмаси” мақолалар танловида 20-30 ёшлилар ўртасида Ирода Ердошева ҳамда 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида 30-мактаб ўқувчиси Ирода Бекимбетовалар 1-ўрин ғолиблари бўлишди. Ёш тоифаларига кўра, Умида Ердошева иккинчи, Дилафрўз Шеримбетова ҳамда Турсуной Жиянбоевалар учинчи ўрин соҳиблари бўлишди.
“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” грант-лойиҳа режасига мувофиқ таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида эълон қилинган “Мен севган бадиий қаҳрамон” иншолар танлови ғолиблари ҳам аниқланди.
Мазкур танловда ўзининг бадиий фикрлаш қобилияти маданиятли китобхон эканлигини намоён этган 38-мактаб ўқувчиси Ирода Ердошева 1-ўринни эгаллади. Шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Хосият Зарипова 2-ўрин, хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Дилафрўз Шеримбетова 3-ўрин соҳиблари бўлишди.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶