Босув маҳалласида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди
Одамлар билан мулоқот қилиш, дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши англаш - уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга, оғирини енгил қилишга йўл очади. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда халқ орасига кириш, жонли мулоқот қилиш барча раҳбар ходимларнинг вазифасига айланди.
Шу йил 16 август куни туманимизнинг Босув маҳалласида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси "Маҳалла" Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тажибой Pомановларнинг сайёр қабули ўтказилди. Тадбирда тумандаги секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Халқ билан мулоқотнинг муҳим воситасига айланиб бораётган сайёр қабулда иштирок этган 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг 35 нафардан зиёди асосан маҳалла ҳудудидан ўтувчи йўлларни таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергиясидаги узилишларга чек қўйиш, суюлтирилган газ билан таъминлашни яхшилаш, ишга жойлашиш, фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, моддий ёрдам масалаларида мурожаат қилдилар.





Сайёр қабул жараёнида икки нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ечими маълим муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.




О.Pажабова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶