ОҚ ОЛТИН ОВУЛИДА ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ
Байрамлар, қутлуғ кунлар олдидан чор- атрофни тозалаб, ободонлаштириш, ўзгача тадорик кўриш халқимизнинг азалий қадриятларидандир. Жорий йилнинг 17 - 18 август кунлари ҳам мустақиллик байрами олдидан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши натижасида юртимиз чиройига чирой қўшилди, чор - атроф ободонлаштирилди.
Бу умумхалқ ҳаракатига қўшилган туманимизнинг Оқ олтин овули аҳолиси ҳам икки кун давомида кўпгина хайрли ишларни амалга оширдилар. Хусусан, ҳашарда иштирок этган 3406 нафар аҳоли, шу жумладан, 2138 нафар ёшлар икки ярим гектарга яқин ҳудудни ободонлаштирдилар, 5 тоннага яқин чиқиндилар чиқариб ташланди, 1.3 километр узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди, 2540 туп дарахтларга шакл берилиб, оқланди, 29 та уй - жойлар таъмирланди.
Овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари аҳолини умумхалқ хайрия ҳашарини уюшқоқлик билан ўтказишга жалб қила олганлиги натижасида бундай натижаларга эришилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶