Аҳолини рўйхатга олиш ишлари қандай амалга оширилади?
Маълумки, Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини тўлиқ (100%) рўйхатга олиш ўтказилмаган. Бу эса ўз навбатида, аҳоли сонига, ёш-жинс таркиби, аҳоли жойлашуви хусусиятларига оидмавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда. Аҳолини рўйхатга олиш қадимги Миср, Афина, Рим ва Хитойда пайдо бўлган. Кейинчалик бу тадбир Европа мамлакатларида ҳам йўлга қўйила бошлаган. Эндиликда, ҳар бир жамиятда аҳолини рўйхатга олиш ўз географик жойлашуви ва миллий таркибидан келиб чиқиб, камида ҳар 10 йилда ташкил қилиниши тартибга айланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясига таяниб, аъзо-давлатларни 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга таалуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.
Шунга кўра, 2019 йил 5 февралда “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5655 сонли Фармони тасдиқланган. Мазкур Фармон, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади ва асосий вазифаларини белгилайди. Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнларини ўз ичига олади ва келгуси 30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича зарур маълумотларни олиш имконини беради. Аҳол соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич ўтказилиши мўлжалланмоқда.
Биринчи босқич 3 йилга яқин даврда ахборот тушинтириш ишларини ўтказиш, бино, транспорт, алоқа воситалари билан таъминлаш ва бошқа тайёргарлик кўриш ишлари ўтказилади.
Иккинчи босқичда 60 кунгача даврда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади.
Учинчи босқич материалларни автоматлаштириш, кодлаш, натижаларни эълон қилиш ва тарқатишни ўз ичига олади.
2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси тузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳамза Ҳайтимбетов, Амударё тумани статистика бўлими бошлиғи

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶