ЕP ОСТИ СУВЛАPИГА ҚУДУҚЛАPНИ БУPҒУЛАШ УЧУН PУХСАТНОМАНИ ЭНДИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАPИ МАPКАЗИДАН ОЛИШИНГИЗ МУМКИН
Pухсатномани олиш учун юридик шахслар ўзига яқин бўлган Давлат
хизматлари марказига ёки Ягона давлат интерактив портали орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ариза беришда қуйидаги хужжатлар талаб қилинади:
•Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома ёки келишув нусхаси;
•Гидрогеологик хулоса;
• Давлат екологик експертизасининг хулосаси;
• Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
• Ариза берувчининг техникa имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари ёки зарур техника ваa ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси;
• Ариза берувчи тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) диплом нусхаси.
Ариза берувчи юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар марказ ходими томонидан қуйидагича тўлдирилади:
1. Ташкилотнинг тўлиқ номи
2. Ташкилий-хуқуқий шакли
3. Pеквизитлари (СТИP, МФО)
4. Фаолият тури
5. Ариза берувчининг юридик манзили: (индекс, манзил)
6. Кадастир иши рақами ва рўйхатга олинган санаси
7. Ариза берувчининг алоқа қилинадига маълимотлар (телефон, электрон почта ва бошқалар).
Охирида аризачи ўз электрон имзоси билан тасдиқлайди.
Pухсатнома бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин 1 йилдан ошмаган муддатга Давлат геологиява минерал ресурслар қўмитаси томонидан юридик шахсларгафуларнингамурожаатигааасосанаберилади.
Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Хихматни кўриб чиқиш мудати 6 ишкуни.
Бундарухсатномаолишқуйидагиларучунталаб этилмайди:
• жисмоний шахслар учун чуқурлиги 25 метрдан кам бўлган қудуқларни бурғилаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда;
•Давлат геология қўмитасига қарашли гидро геология ташкилотлари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳар йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.
Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2019 йилдаги №672-сонли “Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан.
Амударё Давлат хизматлари маркази
бош мутахассиси: Санжар Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶