“Адолат” СДП туман Кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди
Сиёсий партиялар томонидан сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан батафсил таништириш, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, сайлов жараёнларига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
26 сентябрь куни Қиличбой овулидаги 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди. Унда иштирок этган партиянинг туман Кенгаши раиси М.Ўрозбоев мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён бошланганини, жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши, Сайлов кодексининг аҳамияти, кодексда белгиланган кузатувчи ҳамда ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида гапирди.
Ўқув-семинарда қатнашаётган ваколатли, кузатувчи вакиллар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиларга партиянинг, депутатликка номзодларнинг тарғибот-ташвиқот тадбирларини мутлақо янги усуллар, шаклларда ташкил этиш кераклиги тушунтирилди. Шунингдек, сайловолди дастурда белгиланган йўналишлар партия ғояларига асосланганлиги, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга, мамлакатимиздаги турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга йўналтирилганлиги ҳақида маълумот берилди.
Уқув-семинарда сиёсий партиянинг нуфузини янада ошириш ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶