28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 17:18
Спорт 👁 557

СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Спорт - бу соғлом ҳаёт кечиришнинг бирламчи омилидир.  У таълим ва тарбиянинг ажралмас бўлаги ҳамда соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришнинг асосий таянчидир.   Чу сабабли ҳам юртимизда соғлом авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб,  жисмоний тарбия ва спорт ривожига катта эътибор қаратилмоқда.  Бу эса ўз навбатида спортчиларимизнинг эришаётган юксак ютуқлари ва жаҳон даражасидаги спорт иншоотларининг барпо этилаётганида акс этмоқда.   Давлатимиз томонидан ёшларни спортга жалб қилиш,  уларни спорт соҳасида юртимиз равнақини янада юксалтиришлари учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда.   Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда спортчиларимиз нафақат Республикамизда,   балки жаҳон ареналарида юртимиз байроғини юқори кўтаришмоқда. 

Спортчиларнинг имкониятларини юзага чиқаришлари,  ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун турли хил спорт мусобақалари ташкил қилинаётгани эса спортчи ёшлар сафининг ошишига хизмат қилмоқда.  

Туманимизда 23-26 октябрь кунлари Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг стол теннис тури бўйича 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси Чемпионати ўтказилди.  Мусобақада Нукус шаҳри,   Амударё,   Беруний,   Тўрткул,   Тахятош,   Қўнғирот,   Тахтакўпир,   Хўжейли туманлари спортчилари иштирок этдилар. 

Мусобақа натижаларига кўра ўғил болалар ўртасида фахрли 1-ўринни Нукус шаҳридан Эрнияз Ўтепбергенов,   2-ўринни Давлет Муратбоев,   3-ўринни эса Амударё туманидан Дастонбек Жуманазаров ва Жонибек Бахтиёровлар эгалладилар.   Қизлар ўртасида фахрли 1-ўринни Нукус шаҳридан Айгул Атабаева,  2-ўринни амударёлик Севинч Ражапова,   3-ўринни эса Нукус шаҳридан Кунсулув Қўшмуратова ва Тахиятош туманидан Муниса Жалғасова эгалладилар.  

Чемпионатда баҳслар аралаш жуфтлик ва жуфтлик жамолар ўртасида ҳам ўтказилди.   Аралаш жуфтлик мусобақалари натижаларида кўра фахрли 1-ўринни Нукус шаҳридан Саломат Қадримбетов ва Лайло Аллабергановалар эгалладилар.   Чунингдек,   ўғил болалар ўртасида жуфтлик баҳсларда Амударё туманидан Акбар Қурбонбоев ва Русланбек Марксовлар фахрли 1-ўринни эгалладилар.  Чемпионат ғолибларига медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мазкур чемпионат юртимизда болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси сифатида кўплаб ёш иқтидор эгаларини кашф қилди.  Унда иштирок этган ўсмирлар ва ёшлар эса нафақат куч ва маҳоратларини синовдан ўтказишди,  балки соғлом турмуш тарзи сари қадам ташлаб,  саломатликларини мустаҳкамладилар.  Дарҳақиқат,  фарзанди камолини кўриш,   унинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини олий мақсад деб биладиган ҳар бир ота-она учун ўғил-қизининг саломатлиги,   жисмоний этуклиги – баркамоллигидан ортиқ бахт бўлмаса керак.   Бу бахтга эришиш,   эзгу орзу-умидларнинг ушалишида спорт муҳим аҳамият касб этади.   Ҳар томонлама этук,   юртимиз шаънини кўкларга кўтарадиган,   баркамол авлоднинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшаётган туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоасига эса улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз.

Чарос Арслонова

Амударё тумани ҳокимлиги

ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026