“Адолат – ҳар бир инсон учун!” шиори остида митинг тарзидаги тарғибот тадбири ўтказилди
Республикамиз ҳудудида бўлажак сайловларга тайёргарлик ишлари доирасида сиёсий партиялар ташаббуси билан турли тадбирлар ўтказилмоқда. “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам долзарб мавзуларда, халқ манфаати, аҳоли талаб-истакларини ўзида мужассам этган шиорлар асосида митинг ва маърифий-маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
9 ноябрь куни туманимиздаги “Истироҳат боғи”да Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши томонидан “Адолат – ҳар бир инсон учун!” шиори остида ана шундай сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.
Митинг тарзида ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қайипбергенов, раис ўринбосари Раваж Ўтарбоев, туман Кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди. Унда сўзга чиққанлар партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини омма орасида кенг тарғиб қилиб, жамият ҳаётидаги бошқа долзарб масалалар қаторида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини оширишда партия олдида турган вазифалар ҳақида гапирдилар. Ундан ташқари, келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларнинг билимларни чуқур эгаллаши, ўз иқтидорини ривожлантириши, ақлан етук ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши учун зарур шароитлар яратиш, мавжуд имкониятларни янада кенгайтириш борасида партия фаоллари ва электорати олдида турган вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Тадбир доирасида интерактив ўйинлар, совринли викториналар ўтказилди. Партия ҳаётига оид саволлардан ташкил қилинган викториналарда иштирокчилар жуда катта қизиқиш билан фаол қатнашишди.
Ғолибларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Мансур Ўрозбоев, “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶