Амударёда 2 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маҳаллий маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди
Мамлакатимизда экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини, молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда шу орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳа бўйича қабул қилинаётган тегишли қарорлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлар республикамиз экспорт салоҳиятининг сезиларли даражада кучайишига, маҳаллий маҳсулотлар экспорти номенклатураси кенгайишига муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Туманимиз экспорт режаси мазкур йилда 1 млн. 969 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, шундан саноат маҳсулотлари экспорти 1 млн. 727 минг АҚШ долларини, мева-сабзавотлар маҳсулотлари экспорти 242 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Ўтган давр мобайнида ноябрь ойига қадар белгиланган 1 млн. 644 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт режаси 2 млн. 18 минг АҚШ доллари миқдорида, 122, 7 фоизга бажарилди. Саноат маҳсулотлари экспорти доирасида тумандаги “Азия Силк” шўъба корхонаси томонидан 895,5 минг АҚШ доллари миқдорида ипак толаси, “Жумуртов” МЧЖ томонидан 232 минг АҚШ доллари миқдорида шебень ва шағал тошлар экспорт қилинди. Шунингдек, “Жайхун лакрица” шўъба корхонаси томонидан 51,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги қизилмия илдизи экспортга жўнатилди. Ундан ташқари, “Абдикоди Pиззо” МЧЖ томонидан 154,9 минг, “Манғит инвест плюс” МЧЖ томонидан 290,5 минг, “Собир аллак Гулмирза” МЧЖ томонидан 24,7 минг, “КК маҳсулотлари” МЧЖ томонидан 112,2 минг, “Сапартаев Баходир Шомуратович” МЧЖ томонидан 102,8 минг, “Мангит аму брикет” МЧЖ томонидан 99,4 минг, “Имом нур зиё” МЧЖ томонидан эса 232 минг АҚШ доллари миқдорларидаги мева-сабзавот маҳсулотларидан ҳам экспорт қилишга эришилди.
Туманимиздаги тадбиркорлик субъектларига яратилган шарт-шароитлар, етарли имкониятлар уларнинг экспорт салоҳияти янада ошишини таъминлади ва бу борадаги белгиланган режанинг ортиғи билан бажарилишга мустаҳкам замин бўлди.
Озода Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶