“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди
Ҳар йили ўтказиб келинаётган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг мақсади ёшлар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақиллигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш каби фазилатларни шакллантириш, она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш учун аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтиришдан иборат.
Ҳар тамонлама баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, таълим муассасаларининг, маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти катта.
“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Амударё тумани маҳаллалараро саралаш босқичи 4-10 ноябрь туманнинг 4 та ҳудудида ўтказилди ва унда 49 та фуқаролар йиғини жамоалари иштирок этди.
Танловнинг саралаш босқичларини туман ташкилий қўмитаси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, “Маҳалла” фонди ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” жамоат кенгаши аъзолари, туманда турли соҳаларда меҳнат қилаётган маҳалла фаоллари, фахрий меҳнат ходимлари кузатиб бордилар. Танловларда 4 та шарт асосида ҳудудлар бўйича энг намунали фуқаролар йиғинлари жамоалари аниқланди. Натижаларга кўра, танловнинг саралаш босқичларида 6 та фуқаролар йиғинининг жамоалари танловнинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
20 ноябрь куни 9-сонли болалар мусиқа ва санъат макаби биносида танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. 5 нафар ҳакамлар ҳайъати 2 та шартни адолатлилик, ошкоралик тамойиллари асосида баҳоладилар.
Танловнинг 3-шарти иншолар танлови хам соҳа бўйича билим ва тажрибага эга бўлган ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Танловда 5 нафар иштирокчи белгиланган мавзулар асосида 2 соат давомида 2 нафар ўқитувчи назоратида иншо ёздилар ва мазкур ижодий ишлар 10 баллик тизимда баҳоланди. Натижалар танлов якунида эълон қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра 1-ўринни "Жумуровул" маҳалласининг "Бобур ёшлари" жамоаси, 2-ўринни "Хизр эли" махалласининг "Келажак" жамоаси, 3-ўринни "Хитой" овулининг "Баркамол авлод" жамоаси эгаллади ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Айтиш жоизки, танловда иштирочиларнинг ўз маҳаллалари ҳақида, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисидаги билимлари яна бир бора синовдан ўтказилди.
Шунингдек, танловда санъаткорларнинг, хусусан мусиқа ва санъат мактаблари, умумтаълим мактаблари иқтидорли ўқувчиларнинг чиқишлари ташкил этилиб, тадбир байрамона руҳда ўтказилди.
Ғолиблар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрликлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ирода Эрдошева, жамоатчи мухбир

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶