ХАЛҚАPО БАҒPИКЕНГЛИК КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ
Бутун дунёда бўлгани каби туманимизда ҳам 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни кенг нишонланди. Ушбу сана муносабати билан ўқув муассасаларида, маҳаллаларда миллатлараро, динлараро тотувлик мавзуларида тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилди.
Туманимиздаги 60-сонли мактабда ҳам Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда мактаб ўқитувчилари ҳамда 5-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Pеспубликалари давлат мадҳиялари билан бошланди.
Шундан сўнг, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбсоари Б.Худойберганова халқаро бағрикенглик кунининг дунё халқлари ҳаётида тутган ўрни, мамлакатимизда олиб борилаётган бағрикенглик сиёсати ҳақида батафсил тўхталиб ўтди ва Хитой файласуфи Конфуцийнинг инсонийлик ҳақидаги қимматли фикрларидан иқтибослар келтириб, мазмун-моҳияти ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берди.
Тадбир давомида мамлакатимизнинг динлараро ва миллатараро бағрикенглик сиёсати слайдлар оқрали намойиш этилди.
Мамлакатимизда яшовчи барча миллат вакиллари тенг ҳуқуқли эканлиги, ўзаро ҳурмат ва эҳтиром, меҳр-оқибат ўзбек халқига азалий қадрият бўлибгина қолмай, интеллектуал мерос эканлиги ҳақидаги ўқувчи-ёшларнинг маърузалари тадбир иштирокчиларида чуқур таассурот қолдирди.
“Ўзбекистон – умумий уйимиз!” шиори остида ўтказилган Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик тушунчаларини мустаҳкамлаб, инсоний муносабатларни улуғлаш туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Б.Худойберганова, 60-сонли мактаб директори ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶