ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДНИНГ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Шу йилнинг 24 ноябрида Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласида Ўзбекистон халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Гулшод Юсупованинг ушбу маҳалладаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси М. Саъдуллаев сўзга чиқиб, сайловчиларга партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад - вазифалар тўғрисида маълумотлар берди ва сайловчиларни партия номзодларига якдиллик билан овоз беришга чақирди. Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатликка номзод Г.Юсупованинг ишончли вакили , туман Тиббиёт бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Ж. Явқашев сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли , меҳнат фаолияти билан таништирди ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига муносиб эканлигини таъкидлаб, сайловлар кунида унга овоз беришга чақирди.
Сайловчилар депутатликка номзод Гулшод Юсупованинг сайловолди дастурини қизиқиб тингладилар, қонун ижодкорлиги, Парламент ва жамоатчилик, шунингдек, сайловчилар билан ишлашиш соҳаларида амалга оширишни режалаган ишларига улкан хайрихоҳлик билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоднинг сайловчилар билан учрашуви сайловчиларнинг фаоллигида ўтди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶