Конституция ва қонун устуворлиги
Бош қомусимиз-Ўзбекистон Pеспубликасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992-йил 8-декабрда қабул қилинган. Бу Конституция Ўзбекистон Pеспубликасининг биринчи Конституциясидир ва ҳозирги кунга қадар амалда. Бизнинг Конституция ҳақиқатан ҳам демократик Конституциядир. Тарихда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган ҳужжат бўлиши билан бирга Конститусиямиз энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳалда яратилган. Конституцияда энг аввало, ўзбек миллатининг тарихий анъаналари ўз аксини топган. Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.
Демократик давлатнинг муҳим ва ажралмас белгиси-бу қонун устуворлиги саналади.
Конституциямизда илгари сурилган қонун устуворлиги халқ ҳокимияти ва инсон ҳуқуқлари тушунчалари билан бевосита боғлиқ принспдир. Чунки халқ ҳокимияти деганда фуқароларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита ёки билвосита иштирок этиш ҳуқуқи тушунилади. Бош қомусимизда буларга алоҳида урғу берилган. Мамлакатимизда Олиб борилаётган ислоҳотларга назар солар эканмиз кўзланган мақсадларимиз замирида энг аввали ибсон ва хал мафаатлари ётганига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг III боби ”Конституция ва қонуннинг устуворлиги “ деб номланиб, мазкур боб Конституциямизнинг Асосий принсплар бўлимида жойлашган. Конституциянинг мазкур бобидаги ҳамда бошқа нормаларда мустаҳкамланган қоидаларни таҳлил қилиш қуйидаги фикрларни келтириб чиқаради: биринчидан Ўзбекистон Pеспубликасида Ўзбекистон Pеспубликасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Иккинчидан, давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Учинчидан, бирорта ҳам қонун ёки бошқа нормативе-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Қонун устуворлиги шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини монеликсиз амалга ошириш, ўз ҳаёти, эркинлиги, шаъни , қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари қонунан кафолатланганлиги туфайли тинч, осойишта, хотиржам, ҳеч қандай ташқи таъсирлардан, зўравонлик ва ўзбошимчаликдан қўрқмай яшаш имкониятини беради.
Фаровон турмушимиз ривожида, Ватанимиз ва халқимиз тақдирида Конституциянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Конституциямизни нафақат таърифлаганда, балки қоидаларни моддама-модда рўёбга чиқариш асосида уни ҳаётимиз қомуси деб билишимиз ва қадрлашимиз катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон Pеспубликасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг таъбири билан айтганда: ”Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш-барчамизнинг шарафли бурчимиздир. ”
Ўзбекистон Pеспубликасининг Конституцияси халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Асосий қомусимиз ҳатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида, чунки у ҳам инсон учун хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, қонун устуворлиги жамиятда эркинлик, адолат, тенглик кафолатланиши, инсон ҳуқуқлари ҳимояланишини, мамлакат иқтисоди барқарор ўсишининг мустаҳкам гаровидир.
Шахноза Искандарова, 15-сонли мактабнинг
тарих-ҳукук фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶