“КОНСТИТУЦИЯ – НОМУСИМИЗ, ФАХPИМИЗ!” БАЙPАМ ТАДБИPИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан, туманимиздаги 55-сонли умумтаълим мактабида “Конституция – номусимиз, фахримиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Баҳром Ҳикматуллаев очиб берди ва барча ўқувчиларни Конституциямизнинг 27 йиллиги билан табриклади.
Тадбирда 9а-, 9б-, 9в-синфлар ўқувчилари ўртасида “Биз Конституция билимдонларимиз” мавзусида беллашув ўтказилди.
Ўқувчи-ёшлар бешта шарт бўйича ўзларининг эпчилликларини, Конституция бўйича билимдонликларини ҳамда Президент асарларини қай даражада ўрганганликларини намойиш этишди.
Беллашув охирида ўқувчи-ёшлар барча шартларга аниқ ва тўғри жавоб беришиб, байрам иштирокчилари олқишига сазовор бўлдилар. Шу билан бирга Президент асарларининг билимдонлари эканликларини ўз жавоблари билан исботладилар.
Мактабнинг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Pоҳатой Авезова, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Дилфуза Ўрозбоевалар ўқувчиларга халқимиз ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотларда Конституциямизнинг аҳамияти жуда катта эканлиги ҳақида гапириб бердилар. Конституциянинг ҳар бир моддасини ҳурмат қилиш, уни чуқур ўрганишлари зарурлигини таъкидладилар.
Тадбир якунида мактаб маъмурияти томонидан энг аълочи, интизомли ўқувчиларга бадиий адабиётлар тақдим этилди.
Зуҳра АҲМЕДОВА, 55-сонли мактаб лаборанти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶