Иқтисодий суд томонидан жорий йилнинг тўққиз ойида 73,8 фоиз ишлар сайёр судларда кўрилди
Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев айтганидек, судларнинг асосий вазифаси адолатни қарор топтиришдан иборат. Мамлакатимизда 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони асосида мазкур соҳадаги давлат сиёсати сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилди. Мазкур Фармон асосида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш сингари учта асосий устувор йўналишлар белгилаб берилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимида янги ислоҳотлар амалга оширила бошлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳўжалик судлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари тарзида ўзгартирилди. Шундан сўнг, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган туманлараро, туман, ва шаҳар иқтисодий судлари ташкил этилди.
Туман Иқтисодий суди томонидан жорий йилнинг тўққиз ойида барча ишларнинг қарийб 73,8 фоизи сайёр судларда кўриб чиқилди. Бундан ташқари, аҳоли билан 233 марта учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Иқтисодий суднинг фаолияти иқтисодиёт соҳаларидаги қонунчиликни мустаҳкамлаш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд мустақиллиги ва таъсирчанлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш борасида ҳам қатор тариғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Умуман олганда, суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари мамлакатнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини, тадбиркорлик субъектларининг суд ҳимоясига эришиш даражасини янада юқори босқичга олиб чиқади.
Т.Узакбаева,
туман Иқтисодий суди судья ёрдамчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶