ҲАРБИЙ ХИЗМАТ МЕНИ ТОБЛАДИ
Ватанга хизмат қилиш – вояга етган ҳар бир йигитнинг орзуси. Менимча, ҳарбий либос кийишни, сафда юриш, ҳарбий қасамёд қабул қилишни орзу қилмаган йигит бўлмаса керак. Шахсан мен учун она юрт посбони бўлишдан ҳам улуғроқ бахт йўқ.
Менинг ҳаётимда 2019 йил чуқур из қолдирди. Чунки она Ватанга хизмат қилишдек шарафли бурчимни адо этиш бахтига муяссар бўлдим. 2018 йилнинг 1 мартидан 2019 йилнинг 1 апрель санасигача Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги ҳарбий қисмлардан бирида Ватан олдидаги ўз хизмат бурчимни адо этдим.
Армия ҳаётидаги ўзига хос тартиб-интизом, жанговар машқлар, маънавий-маърифий ҳамда сиёсий машғулотлар, қисмимизда ўтказиладиган жисмоний етуклик бўйича ҳарбий-спорт мусобақаларида мен нафақат чиниқиб тобландим, балки билимим ҳам ошди. Замонавий ахборот технологиялари, ҳарбий ҳаво кучларига оид энг янги ҳарбий техникалар билан ишлаш сирларини ўзлаштирдим, дўстлар орттирдим.
Айни кунда туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати идорасида компьютер мутахассиси вазифасида ишлаяпман. Орзуим – Ўзбекистон ИИБ Ички ишлар Академиясига ўқишга кириш ва халқимиз осойишталиги йўлида хизмат қилишдир.
Ҳакимжон КАМОЛОВ, заҳирадаги оддий аскар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶