Танлов ғолиблари аниқланди
Шу йилнинг 12 март куни "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририяти ва ТХТМФМТТЭ бўлими томонидан эълон қилинган "Энг яхши иншо" танловининг 1-босқичи иккинчи мавзуси - "Наврўз - миллий байрамимиз" мавзусида ёзилган иншолар кўриб чиқилди.
Танлов ҳайъати хулосасига кўра 26-сонли умумтаълим мактабининг 8-синфи ўқувчиси Шаҳноза Болтабоеванинг иншоси учун биринчи ўрин, 44-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Олтиной Исмоилова ва 16-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Қундузой Юсуповалар томонидан ёзилган иншолар учун иккинчи ўрин, 64-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ёрқиной Аминова, 11-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гуласал Қозоқбоева ва 13-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Раҳматжон Алланазаровлар томонидан ёзилган иншолар учун учинчи ўрин берилди. "Энг яхши иншо" танловининг 1-босқичи "Табиат ва мен" мавзусида давом этмоқда.
Газета таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶