СУДЬЯ ТАРАФЛАРНИ ЯРАШТИРИШ УЧУН ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ ХОНАДОНИГА БОРДИ
Мастлик одамни не кўйларга солмайди. Тумандаги овуллардан бирида яшовчи (исмлар ўзгартирилган) С.С ҳам мастлик оқибатида ўзини-ўзи сарсон қилганлардан. У овул ҳудудидаги ички йўллардан бирида бошқа кишига тегишли бўлган МТЗ-80Х русумли тракторни ҳеч қандай бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз, маст ҳолатда бошқариш оқибатида транспорт ҳалокати содир этган. Оқибатда, трактор кабинасида бўлган шахс Т.А жиддий тан жароҳати олган. шу сабабли С.С Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси, 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Шу йилнинг 7 январь куни Жиноят ишлари бўйича туман судининг иш юритувида бўлган мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси С. Давлетмуратов раислигида сайёр тартибда кўриб чиқилди.
Судья ёрдамчиси Э.Жуманиёзов котиблигида, туман прокурорининг ёрдамчиси Э.Ёрмуҳаммедов, фуқаровий даъвогар Н.А, айбланувчи С.С иштирокида фуқаро – жабрланувчи Т.А нинг яшаш хонадонида бўлиб ўтган мазкур сайёр суд мажлисида айбланувчи томонлардан кечирим сўраб, етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб берганлиги, фуқаровий даъвогар Н.А, жабрланувчи Т.А айбланувчи С.С билан ўз хоҳишларига кўра ихтиёрий ярашганликлари туфайли Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан яраштирилиб, мазкур жиноят иши тугатилди.
Кечиримлилик ва бағрикенглик тамойили, суд ишида очиқлик ва шаффофликка амал қилинганлиги боис, жабрланувчининг хонадонида, бевосита халқ вакиллари, холислар иштирокида бўлиб ўтган мазкур сайёр суд фаолиятидан томонлар мамнун бўлдилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶