“ВАТАНГА ХИЗМАТ – ЭНГ ОЛИЙ БАХТ” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Мамлакатимизда 2019 йилнинг 15 декабри, 2020 йилнинг 15 январи оралиғида ўтказилган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида турли тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
13 январь куни “Ватанга хизмат – энг олий бахт” шиори остида 48-сонли мактабда бўлиб ўтган ойлик доирасидаги тадбирдан ҳам ўқувчилар кўнглида Миллий Армиямизга ҳурмат, қудратига ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш каби мақсадлар кўзланди. Шунингдек, мазкур тадбир ҳар бир йигит учун ҳарбий хизмат бурчини адо этиш – шарафли бурч эканлигини, бунинг учун улар ҳам жисмонан, ҳам маънан етук бўлиб вояга етишлари, юртига фидойи, садоқатли бўлишлари лозимлигини тарғиб этишга бағишланди.
Айтиш жоизки, ҳудудда ушбу мактабни битириб, айни кунда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётганлар, ҳаётини ҳарбий хизматга бағишлаганлар кўпчиликни ташкил этади.
Ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган собиқ аскарлар, ҳарбий соҳада хизмат қилаётганлар иштирокида тадбирлар ўтказилиб келинади. Шуларнинг таъсирида жорий йилда 10-11 синфларда ўқиётган ўқувчилар орасида ҳарбий соҳада ўқиб, илм олиб, юртимиз осойишталигини асрашни ният қилганлари кўпчиликни ташкил қилади. Улар билан мактабнинг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Сирожиддин Камолов қунт билан шуғулланиб, кўнглида бурчга садоқат, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Ундан ташқари, уларни Қуролли Кучларимиз фаолияти, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини кучайтириш ва ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан мунтазам таништириб бормоқда.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир дастлаб синфхонада машғулот тарзида бошланди. Дарс тугагач, барча мактаб ҳовлисига йиғилди ва тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Илҳом Қаландаров табрик нутқи билан очди.
Қутлуғ сана муносабати билан тантанавор руҳдаги ҳарбий қўшиқ, мусиқа садолари остида мактабнинг 10-,11-синфлари ўғил болалари иштирокида ҳарбий машғулотлар намойиш этилди. Ушбу таълим масканини тугатиб, ҳарбий соҳа мутахассиси бўлиб, юртимиз осойишталигига ҳисса қўшаётган Соҳибжон Бозорбоевнинг онаси Омонгул опа барча йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан қутлади, ҳарбий хизматчи онаси бўлганлигидан фахрланиб яшашини билдирди.
Сана муносабати билан мактаб бадиий ҳаваскорлари намойиш этган концерт дастури барчага манзур бўлди.
Ушбу тадбирни мактаб чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Сирожиддин Камолов ва ўқитувчилар жамоаси ҳамкорликда тайёрлашди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶