14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:54
Сиёсат 👁 4,229

«Соғлом бола йили» Давлат дастури – юрт истиқболи йўлидаги муҳим ҳужжатдир

«Соғлом бола йили» Давлат дастури – юрт истиқболи йўлидаги муҳим ҳужжатдир

Соғлом фарзанд – миллат келажаги. Шу сабабли мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб юртимизда соғлом она – соғлом бола тамойили асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги тизимли ишларни изчил давом эттириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида 2014 йил мамлакатимизда "Соғлом бола йили” деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2133-сонли Қарори қабул қилинди.

Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш мақсадида қабул қилинган ушбу дастур 7 бўлим ва 125 банддан иборат.

Президентимизнинг юқоридаги қарори билан «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди. Жумладан, соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил оиланинг меваси сифатида қараб, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом болани вояга етказишда соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, бу борада таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва мададни кучайтириш, соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш ҳамда Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш каби масалалар шулар жумласидандир.

Соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш мақсадида «Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Аҳолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида»ги қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кодекслар, қатор қонун ва қонун ости ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳасини ишлаб чиқиш каби тадбирлар бажарилиши белгиланган.

Соғлом бола – аввало соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир. Шу мақсадда дастурнинг иккинчи бобида оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Дастурда шунингдек, соғлом болани вояга етказишда соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг ўрни ва масъулиятини ошириш, таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Дастурнинг 6-бўлимида маҳалла ва бошқа жамоат тузилмалари зиммасига катта масъулиятлар юкланган.

Дарҳақиқат, "Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деган халқ ҳикматида чуқур ҳаётий ҳақиқат мужассам. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, жорий йилда маҳалла оқсоқоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла посбонларининг жамиятимиздаги тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашдаги масъулияти янада ортади.

Шунинг билан бирга эрта никоҳларнинг, оилавий низоларнинг олдини олиш, оилавий маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш каби масалаларда кўпни кўрган, тажрибали маҳалла фаолларимиз фидойилик намуналарини кўрсатиши керак. Кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар ҳам борки, уларни амалга оширишда кўрсатган жонбозлигимиз элнинг бизга нисбатан ҳурмат ва ишончини оширади.

Давлат дастурининг 5 та бандида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди асосий ижрочи, 19 тасида эса ҳамижрочилар қаторида белгилангани ҳам бизнинг тузилмамизга Давлатимиз томонидан билдирилаётган ишончнинг амалий ифодасидир. Ўйлайманки, туманимиздаги ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари шу масъулиятни ҳис қилган ҳолда иш олиб борадилар.

Энг муҳими шундаки, Республикамизда мавжуд икки юздан ортиқ шаҳар ва туманлар орасида 2 та ҳудуд "Соғлом бола йили” давлат дастурини амалга оширишда таянч ҳудудлар деб белгиланди. Шулардан бири – Амударё туманидир. Бу масъулият туманимизда яшаётган ҳар бир фуқарони дастур ижросига, шу орқали она Ватанимиз ривожига ўз меҳнати, касб фаолияти билан муносиб ҳисса қўшишга чорлайди.

Рустам РЎЗМЕТОВ,

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019