Ишчи гуруҳ аъзолари “Қурилиш хизмат” МЧЖ ишчи ёшларининг фаолияти билан танишдилар
Юртимизда бугунги кунда инсонларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш, фаровон турмуш шароитларини яратиш, айниқса, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда ёш оилаларга моддий-маънавий ёрдам бериш борасида кенг кўламли ислоҳотлар қилинмоқда.
Туманимизда ҳам аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш, қолаверса, уй-жойга муҳтож инсонларни арзон уй-жой билан таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар асосида уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Ушбу хайрли ишни амалга оширишда тумандаги қурилиш ташкилотлари қатори “Қурилиш хизмат” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам ҳиссаси катта.
Туманимизга ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари “Қурилиш хизмат” масъулияти чекланган жамиятининг ҳамда унда хизмат қилаётган ёшларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.
Таъкидлаш керакки, ташкилотда жами 96 нафар ишчи ходим мавжуд бўлиб, шундан 71 нафари, яъни 73 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Ташкилот раҳбари Баҳодир Тўрабоев ўз жамоаси билан биргаликда шу кунгача қурилиш ишларини самарали амалга ошириб келмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, туманимизда ўтган йили жами 4 массивда 212 та намунавий лойиҳалар асосида 37 млрд. 402 млн. сўмлик уй-жойлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Шундан 5 та кўп қаватли уйларда 80 та хонадон, 124 та 2 сотихли, 8 та 4 сотихли уй-жойлар Баҳодир Тўрабоев раҳбарлигидаги “Қурилиш хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилди.
Айни пайтда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойларни қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида туманимиздаги “Гулзор” маҳалласи ҳудудида жами 48 хонадонни ташкил қиладиган, 2 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жойлар пудратчи ташкилотлар томонидан қурилмоқда. Маҳалла ҳудудидаги “Қурилиш хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойнинг фойдаланишга топшириш муддати 2020 йилнинг май ойига белгиланганлиги сабабли, бугунги кунда қурилишда 50 фоиз ишлар бажарилди.
Фидойи ёшлар ва Республика ишчи гуруҳи аъзолари “Қурилиш хизмат” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритаётган ёшлар билан яқиндан суҳбатлашдилар. Ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, фикр ҳамда тажриба алмашдилар.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶