МАҲАЛЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ДОИР ЙИҒИЛИШЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
Шу йилнинг 12 февралида туманимизнинг Амир Темур номли ва Дўрман овулларида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда чегара олди ҳудудида яшаш тартиб-қоидаларини аҳолига етказишга бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди.
Йиғилишларда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Амударё туман бўлинмаси ходимлари С.Саветов, С.Бешимов, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси О.Шомуродов, туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Ж.Йўлдошев, туман Ички ишлар бўлимининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили О.Бекжанов, 9202-“Д” ҳарбий қисм командири Э.Жўрабоев, туман бош имом хатиби А.Матсафоевлар, шунингдек, овул фуқаролар йиғинлари маъсул ходимлари, профилактика инспектори, маҳалла фаоллари, кўча бошчилари иштирок этдилар.

Амир Темур номли овулда бўлиб ўтган йиғилишни йиғин раиси О.Юсупов очди ва олиб борди. У ўз сўзида сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича бир қанча қарор ва фармонлар қабул қилинганлигини айтиб, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бирига айланганини айтиб, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини, миллий, маънавий-маданий қадриятларни мустаҳкамлаш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, инсонпарварлик, эзгулик ва тинчликни қадрлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш ҳам асосий вазифалардан бири эканлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, сўзга 9202-“Д” ҳарбий қисм командири Э.Жўрабоев чиқиб, шахсларнинг чегара олди зонасига кириши, ундан чиқиши, ўтиши, у ерда бўлиши, яшаши, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши, чегара олди минтақасига кириш ва ундан чиқиш, ўтиш, у ерда вақтинча бўлиш, яшаш, ҳаракатланиш чегара қўшинларининг рухсатномаси асосида амалга оширилиши тўғрисида тушунтириб ўтди.
Дўрман овулида ҳам худди шу масала юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни овул фуқаролар йиғини раиси А.Юсупов очди ва олиб борди. У кейинги йилларда овулда аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларни ёт ғоялардан асраш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. Шунингдек, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда чегара олди ҳудудида яшаш тартиб-қоидаларини аҳолига етказиш тўғрисида 9202-“К” ҳарбий қисм командири А.Равшанов гапирди.

Сўнгра, сўзга туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси О.Шомуродов чиқиб, чегара олди минтақаси яқинидаги ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда у ерда бўлиш чегара қўшинларининг рухсатномаси асосида амалга оширилишини тушунтириб, аҳолини “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида” Қонуни тартиб-қоидаларига риоя этишга чақирди.
Шунингдек, сўзга туман бош имом-хатиби А.Матсафоев чиқиб, мутаассиблик, экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-тарғибот фаолиятини янада кучайтириш, маънавий-маърифий тадбирларда ижтимоий-иқтисодий ҳамда дин соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш кераклигини айтиб,сўнгги йилларда юртимизда диний соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Йиғилиш сўнггида сўзга “Дўрман” овул фуқаролар йиғини профилактика инспектори Ж.Сапарбоев чиқиб, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, ёшларнинг тунги пайтларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юришларининг олдини олиш ҳамда чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
О. Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶