ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ РАФИҚАЛАРИ АЛЛА АЙТИШ БЎЙИЧА БЕЛЛАШДИЛАР
Алла авлодлардан авлодларга ўтиб, йиллар ўтгани сайин янги маъно-мазмун билан бойиб, сеҳри-жозибаси ортиб бораётган халқ оғзаки ижоди намунасидир.
Алла меҳр-муҳаббатдан ҳар юракда қайта туғиладиган умрбоқий қўшиқ бўлиб, унинг болага кучли оромбахш руҳий таскин бўлишини алломалар ҳам таъкидлашган.
Шу боисдан ҳам оналар, айниқса, ёш оналар орасида алланинг тарбиявий аҳамиятидан кенг фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида турли танловлар, тадбирлар ўтказиб келинади.
Шу йилнинг 23 февралида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “К” ҳарбий қисмида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари орасида алла айтиш борасида “Таълим-тарбия бешикдан бошланади” деб номланган кўрик-танлов ўтказилди.

Кўрик-танловда иштирокчиларнинг маҳорати учта шарт асосида синовдан ўтказилди. Уларнинг шартларни қай тарзда адо этишларини баҳолашда Қиличбой овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари К.Давлетова, А.Юсуповалар иштирок этдилар.
Натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринни Нигора Рашидова, иккинчи ўринни Сайёра Жўраева, учинчи ўринни Ойжамол Турсунмуродовалар эгалладилар.
Уларга ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари топширилди.
Рашид ЖАННАЗАРОВ,
9202 “К” ҳарбий қисм хизматчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶