Ўқувчи-ёшлар ўртасида “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” мусобақаси ўтказилди
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг маданият ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида илгари сурилган беш ташаббусни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўплар чора-тадбирлар амалга оширилимоқда.
Шу мақсадда 21 февраль куни туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тузилмаларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бўлими ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тадбир ўтказилди. “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида юқори савияда ташкил қилинган тадбир доирасида “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” мусобақаси ўтказилди.
Тадбирни мактаб директори Равшаной Ўрозбоева кириш сўзи билан очиб, беш ташаббусни кенг тарғиб қилиш юзасидан мактабда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.
Шундан сўнг, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор Ҳамро Матякубов юртимизда Фавқулодда вазиятлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазкур соҳани янги, замонавий техника ва зарурий жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги олиб борилаётган муайян ишлар, шунингдек, ёшларимизнинг билимли, юксак салоҳиятли, маҳоратли, кадрлар бўлиб етишишлари учун жорий қилинган чора-тадбирлар ҳақида қисқача тўхталди. Президентимизнинг “Бизга кўр-кўрона мардлик эмас, илмли, ақл-идрок ва ҳиммат билан қилинадиган зўр маҳорат билан бажариладиган жасорат керак” деган ибораларига амал қилган ҳолда ҳар бир ёш ўз билими, дунёқараши ва салоҳиятини ошириш йўлида тинимсиз меҳнат қилиши, изланиши ва ўз устида мунтазам ишлаши кераклигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожатномасида белгиланганидек, жорий “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”ида жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар билан ишлашда уларнинг қизиқишлари, таклифларини ўрганиш ҳамда ёш авлод муаммоларини ҳал қилишга амалий ёрдам бериш, уларга маънавий, маърифий, илмий томонлама қулайликлар яратишга хаммамиз бирдек масъул эканлигимизни ҳам айтиб ўтди.
Сўнгра, мусобақа шартлари ҳамда қатнашувчи жамоалар таништириб ўтилди. Унга кўра, мусобақада “Зукколар”, “Чаққонлар”, “Билимдонлар” жамоалари - ўз гуруҳини таништириш, расм чизиш ёки макет ишлаш, тайёрланган расм ва макетларни намойиш этиш, қутқарувчининг махсус кийимини қоидасига риоя қилган ҳолда кийиш, кроссворд ечиш, арқон тортиш, шахмат ва шашка ўйнаш, компьютер технологияларида расм чизиш каби шартлар бўйича беллашдилар.
Мусобақа уюшқоқлик билан ўтказилди. Баҳс-мунозарага бой бўлган ушбу мусобақада барча жамоалар аъзолари ўз фаолликларини намойиш этдилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, фахрли 1- ўринни “Билимдонлар” жамоаси, “Чаққонлар” жамоаси 2-ўринни ва 3-ўринни эса “Зукколар” жамоаси эгаллади.
Мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш, уларга эсталик совғаларини бериш учун таклиф этилган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси катта офицери майор Азизбек Эшметов ғолиб жамоаларни табриклади ва бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимояси, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллиги ошириш, ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш энг устувор вазифалар эканлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг, мусобақа ғолибларига Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тайёрланган диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Бу каби мусобақалар ёшлар қалбидаги ватанпарварлик, инсонийлик каби эзгу хислатлар янада мустаҳкамланишида катта аҳамият касб этади ва уларнинг маънан ва жисмонан соғлом, жасур ва мард бўлиб улғайишларида муҳим ўрин тутади.
Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶