17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 20:31
Жамият 👁 754

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова туман аҳолиси билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова туман аҳолиси билан учрашди

28 февраль куни туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида 4-Амударё сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзолари билан учрашди.

Учрашувда ЎзМТДПдан сайланган депутатлар келгуси 5 йилликда амалга оширилиши лозим бўлган ҳамда партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажариш тўғрисида сўз юритдилар. Шунингдек, жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаган ҳолда амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг, депутат Зумрад Бекатова Гулзор ва Беш овул маҳаллаларидаги сайловчилар билан учрашди. Учрашувда ЎзМТДП ҚР Кенгаши бош мутахассиси Искендер Жаримбетов. ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Гулзода Эшимбетова, маҳалла раислари ва фаоллари иштирок этдилар.  

Учрашув давомида депутат  томонидан Президентимизнинг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга мурожаатномасида белгилаб берилган, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тўхталиб ўтди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида охирги икки ойда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтирди. Жумладан, тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича низомни бузганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги ҳамда дори воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш борасидаги қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, геодезия тўғрисидаги қонунлар хусусида сўз юритилди. Қолаверса, маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштиришга, жамиятда оила ва хотин-қизлар ўрни ва ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил қилингани, фикримизнинг яққол далилидир. Қолаверса, Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори, ушбу ҳужжат вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилганлиги билан аҳамиятлидир.
Фармонга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади. Бу эса ўз навбатида юртимизда маҳалла институти орқали тинчлик-осойишталикни таъминлаш, обод юрт ва фаровон ҳаётни барпо этишга хизмат қилади.

Учрашувларда аҳоли мурожаатлари ҳам тингланди. Хусусан, аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан Гулзор маҳалласи ҳудудидаги коллекторда сув йиғилиб қолаётгани, бу ҳолатларга барҳам бериш, экологик кооэфицент масаласи, дори-дармон маҳсулотлари қимматлиги, таълим ва тиббиётга тааллуқли масалаларда мурожаатлар бўлди. Шу ернинг ўзида муаммоларни бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотлар масъуллари билан  келишиб олинди.
Учрашув доирасида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Зумрад Бекатова тумандаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, мактаб фаолияти ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Мактаб ўқувчилари меҳмонга ўзларининг ижод намуналаридан куй-қўшиқлар ҳамда рақслар ижро қилиб бердилар.

Учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019