Туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисобот
2019 йил учун туман маҳаллий бюджети тасдиқланган даромадлар режаси 40млрд.550млн. сўмдан зиёд бўлиб, йил давомида киритилган ўзгаришлардан кейин даромадлар режаси 43млрд.603млн.219минг сўмни ташкил қилди. Ушбу режанинг йиллик ижроси 58млрд.676млн.614,5минг сўмга, яъни режа 134,6 фоизга, 15млрд.073млн.395,5 минг сўмга ортиқча бажарилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Pеспубликаси бюджетидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдори 139млрд.170млн.823минг сўмни ташкил қилди.
2019 йил учун бюджет харажатлари тасдиқланган режаси жами 179млрд.720млн.783минг сўм бўлиб, ҳукумат қарорлари ва топшириқлари асосида йил давомида киритилган ўзгаришлардан кейин жами 223млрд. 335млн. 189 минг сўмни ташкил қилди. Йил давомида бюджет маблағлари харажатлари ҳисобидан жами 237млрд.498млн.175,5 минг сўмлик маблағлар сарфланди.
Жумладан, Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасига жами 21млрд. 552 млн.168 минг сўмга яқин сарф-харажат қилинди.
Мактабгача таълим соҳасига жами 23млрд. 586млн. 587,03 минг сўм сарф-харажат қилинди. Шундан мактабгача таълим муассасасида таълим олаётган болалар озиқ-овқат харажатлари учун 4млрд. 599млн. 115,5 минг сўм сарфланди.
Таълим соҳасига жами 128млрд. 744млн. 192,39 минг сўм сарф-харажат қилинди. Шундан иситиш тизимини яхшилаш ва биноларни таъмирлаш харажатларига жами 7млрд. 222млн. 532 минг сўм сарф қилинди.
Маданият ва спорт соҳасига жами 3млрд. 238млн. 365,04 минг сўм сарфланди. Соғлиқни сақлаш соҳасига сарф қилинган маблағ 46млрд. 442млн. 920,95 минг сўмдан иборат. Ушбу маблағлардан 628млн. 349,2 минг сўм тиббиёт муассасида даволанаётган беъморлар озиқ-овқат харажатларига, 1млрд. 301млн. 875,1 минг сўм беморларнинг дори-дармон харажатларига, 1млрд. 740млн. 034,8 минг сўм соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш харажатларига ишлатилди.
Ижтимоий таъминот соҳасига 552млн. 121,37 минг сўм сарф-харажат қилинди. Бошқарув органлари соҳасига 7млрд. 675млн. 574,64 минг сўм сарфланди. Ўзини ўзи бошқариш органлари соҳасига 3млрд. 865млн. 042,08 минг сўм ишлатилди. Захира жамғармаси маблағлари учун ишлатилган маблағлар эса 1млрд. 778млн. 355,79 минг сўмни ташкил қилди. Шунингдек, бошқа харажатлар учун 62 млн. 848,48 минг сўм маблағ сарф этилди.
Тасдиқланган режадан ташқари туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари асосида ҳам сарф-харажатлар амалга оширилди. Ушбу харажатлар йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 3 млрд. 228 405,42 минг сўм, даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан жами 14 млрд. 336млн. 379,13 минг сўмни ташкил этди.
Ушбу маблағларнинг асосий қисми туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий соҳа биноларини таъмирлашга ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга сарфланди.
У.Бекниязов,
Молия бўлими мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶